Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон французлар ишончини йўқотмоқда
Франция президенти Эммануэль Макроннинг мамлакат аҳолиси орасидаги нуфузи даражаси бир ой ичида 10 фоизга пастлаган, бу эса тарихдаги энг ёмон кўрсаткичлардан биридир. Ifop томонидан Journal du Dimanche ҳафтаномаси буюртмасига биноан ўтказилган сўров натижалари шундай хулоса бермоқда.
Қайд этилишича, июль ойида Макронга бўлган ишонч даражаси 54 фоизлик кўрсаткични қайд этган, июнь ойида Макроннинг рейтинги 64 фоизни ташкил қилганди. Ҳисоботда айтилишича, бундай натижалар мудофаа бюджети билан боғлиқ можаролар, шунингдек, аҳоли ўртасида сайловолди ваъдалари бажармаслигидан хавфсираш юзага келгани туфайлидир.
Нашрнинг қайд этишича, бу президентга ишонч борасида 1995 йилда Жак Ширак билан бўлган натижадан кейинги энг чуқур пастлашдир.
Хабар қилинишича, кўплаб респондентлар Франция армиясининг бош штаби бошлиғи Пьер де Вилье Макрон билан келиша олмасдан истеъфога чиққани учун президентни танқид қилишмоқда.
Франция бош штаби бошлиғи Макрон билан келиша олмагани туфайли истеъфога чиқди
Мавзуга оид
07:18 / 13.02.2026
Олтин захиралари бўйича глобал рейтинг: харидорлар ва сотувчилар
14:54 / 11.02.2026
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари миллий рейтинги жорий этилади
07:19 / 03.02.2026
Энг ақлли давлатлар рейтинги: IQ бўйича топ-10 мамлакат
20:47 / 30.01.2026