13:25 / 23.07.2017
7291

«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди

«Реал» ҳимоячиси Данило «Манчестер Сити» аъзосига айланди.

26 ёшли футболчи инглизлар клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан.

Ушбу футболчи трансфери «Манчестер Сити»га 30 миллион еврога айланиши, яна 5 миллион евро бонус сифатида тўланиши айтилган.

Бундан аввалроқ «Манчестер Сити»ни Александар Коларов тарк этиб, «Рома» сафига бориб қўшилгани хабар қилинганди.

Ёзги трансферлар вақтида «шаҳарликлар» жамоаси «Тоттенҳэм»дан Кайл Уокерни сотиб олганди, шунингдек, «Монако»дан Бенжамен Мендини трансфер қилиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.

Top