Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энцо Мареска "Манчестер Сити"га бош мураббий этиб тайинланди
46 ёшли италиялик мутахассис Пеп Гвардиолани алмаштирди ва 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
"Манчестер Сити" клуби Энцо Марескани бош мураббий этиб тайинлаганини расман эълон қилди. 46 ёшли италиялик мутахассис Пеп Гвардиолани алмаштирди ва 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Мареска "шаҳарликлар"га яхши таниш: 2022/23-йилги мавсумда у Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва жамоага “требл”ни қўлга киритишга ёрдам берган. Илгари у EDS ёшлар жамоасини бошқарган ва у билан Премьер-лига 2 чемпиони бўлган.
"Сити"дан кетганидан сўнг италиялик мураббий "Лестер"ни муваффақиятли бошқарди (биринчи мавсумдаёқ АПЛга кўтарилди), кейин эса "Челси"да клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
"Манчестер Сити"га қайтганимдан жуда хурсандман. Бу ажойиб тарих ва амбицияларга эга ўзгача клуб. Мен муваффақият анъаналарини давом эттиришга ва дунёнинг энг яхши футболчилари билан ишлашга тайёрман", деди янги бош мураббий.
Мареска аллақачон City Football Academy ўқув-машғулот базасига бориб, янги мавсумга тайёргарликни бошлаган.
Унинг бошчилигидаги илк расмий ўйин Осиёдаги мавсумолди сафари доирасида (1 август куни Ҳонконгда "Интер"га қарши) ўтказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
20:35 / 16.06.2026
Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026