Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Шартли террорчи” тадбирида такси ҳайдовчилар ҳушёрлиги текширилди
Андижон вилояти Марҳамат тумани чегара ҳудудида жойлашган. Ҳудуддаги барча йўловчи ташиш билан шуғулланувчи киракашлар шубҳали ва қидирувдаги шахсларга дуч келинганида зудлик билан ИИБга мурожаат қилиш тўғрисида эслатмалар тарқатилган. Туманда ўтказилаётган “Комплекс” тадбирлар доирасида туман ИИБ томонидан фаолиятдаги такси ҳайдовчиларининг ҳушёрлигини синаш қилиш мақсадида “Шартли террорчи” тадбири ўтказилди.
Тадбир мазмуни қуйидагича: туманда таксичилик билан шуғулланаётган автомашиналарга “шартли террорчи” ўтиради ва суҳбат давомида ўзини қидирувда эканлиги, ёнида шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини айтиб, маълум сумма эвазига чегара ҳудудига олиб бориб қўйишини сўрайди.

Маълумки, бундай вазиятда ҳушёр ва юрт осойишталигини ўйлайдиган ҳар қандай фуқаро зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериши керак. Олиб борилган тадбир давомида таксичиларнинг катта қисми юқоридаги ҳолат бўйича керакли жойга мурожаат қилдилар. Афсуски, улар орасида шубҳали ҳолатга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган киракашлар ҳам топилди.

Марҳамат туман ҳокимлигида ушбу профилактик тадбирни якуни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шубҳали шахслар тўғрисида ўз вақтида ИИБга хабар берган тўрт нафар ҳушёр такси ҳайдовчиларига туман ички ишлар бўлими бошлиғи М. Нишанов эсдалик совғалари ва туман ҳокимлигининг ташаккурномаларини топширди.
Лоқайдлик ва ҳушёрлик кўрсатмаган такси ҳайдовчиларига билан эса тушунтириш ишлари олиб бориладиган бўлди.
Мавзуга оид
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026