Жамият | 12:19 / 25.07.2017
8885
2 дақиқада ўқилади

“Ўзпахтасаноатэкспорт” бошқарув раиси ёшлар билан мулоқот ўтказди

Фото: Ўзпахтасаноатэкспорт

Жорий йилнинг 24 июль куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси А.Камалов тизимда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ва бу борада холдинг компаниянинг вазифа ҳамда таклифлари муҳокама қилинди.

Айтиш керакки, холдинг компания тизимида  бугунги кунда 10 мингдан зиёд 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 22 фоизи бошқарув лавозимларида хизмат қилмоқда. 

Йиғилишда сўз олган холдинг компания бошқарув раиси А.Камалов жамият тараққиётида ёшларнинг тутган ўрни ҳақида тўхталар экан, шу жумладан, тизим ривожида тармоқ корхоналарида фаолият олиб бораётган ёшлар меҳнатини алоҳида эътироф этди. 

Компания раиси ва ёшларнинг мулоқоти очиқ ҳамда конструктив рухда ўтди. Ёшлар компания фаолиятини янада ривожлантиришга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тадбирда холдинг компания ва унинг таркибидаги барча акциядорлик жамиятлари вакилларидан иборат ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур гуруҳ тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган ёшларнинг истеъдодлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш, билим-малакаларини ошириш, ижтимоий ҳимояси (жумладан, уй-жойлар билан таъминлаш, ёшлар маънавият марказлари, спорт комплексларини ташкил этиш)ни таъминлашга кўмаклашиш, намунали ва фаол ёшларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш масалалари бўйича таклифлар бериш, компания раҳбарияти билан ёшларнинг доимий мулоқотларини ташкил этиш сингари бошқа кўплаб масалаларни ўрганиб боради.    

Мавзуга оид