Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзанднинг коллежга ўқишга боришига монелик қилиш жаримага сабаб бўлади
САВОЛ: Коллежда иккинчи босқичда ўқийман. Ота-онам чет элда. Менга қараб туриши учун уйдагилар амакимни бириктириб қўйишган. Аммо амаким менинг дарсларга боришимга қаршилик қилмоқда. Бундай ҳолатда жавобгарлик белгиланганми?
Ирода АБДУЛЛАЕВА,
Чилонзор тумани
ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга кўра, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Демак, амакингизнинг Сизни дарслардан қолдиришга ҳаққи йўқ. Бунинг учун қонун олдида жавобгарлик белгиланган.
Саволга Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи юристи Нурали БОЙПЎЛАТОВ жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026