Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мумбайда уй қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 4 қаватли турар-жой биносининг қулаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш хизматига иқтибос келтирган ҳолда ANI ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Фожиа вақтида уйда 30 га яқин одам бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 11 кишини қутқаришга муваффақ бўлишган. Қутқарув операцияси ҳанузгача давом этмоқда.
Бинонинг қулаши сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ кўпинча иншоотлар қурилиш меъёрларига зид равишда ва сифатсиз материаллардан қуриладиган Ҳиндистон учун бундай ҳолатлар камёб ҳисобланмайди.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
07:17 / 25.03.2026
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
08:00 / 21.01.2026
2026 йилда фойдаланишга топшириладиган 10 та осмонўпар бино
07:50 / 30.12.2025