Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терминал олишни кутаётган тадбиркорлар жавобгарликка тортиладими?
Маълумки Президент фармонида белгиланганидек, 2017 йил 1 мартдан эътиборан савдо-сотиқ билан шуғулланаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектида пластик карта терминаллари бўлиши мажбурий этиб белгиланди. Бу масала кўпчилик тадбиркорларда саволлар ва ташвишлар туғдирди. Хусусан, терминал учун ариза ёзганига қарамай, ололмаётган тадбиркорлар ўзларига нисбатан қандай чоралар кўрилиши борасида аниқ маълумотга эга эмас. Айни вақтда, шундай тадбиркорларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар қўлланилмоқдами ёки бирмунча юмшатишлар назарда тутилганми?

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамбек Шокиров Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган сессия доирасида ушбу масалаларга ойдинлик киритди.
“Аслида қонунга биноан терминали бўлиши керак бўлган, терминали бўлмаган тадбиркорларнинг айримларини истисно тариқасида жавобгарликка тортмаяпмиз. Агар улар терминал олиш учун ўз банкига расман мурожаат қилиб, унга хизмат кўрсатувчи банк томонидан ариза рўйхатга олинган бўлса, унга нисбатан чора кўрилаётгани йўқ. Ҳозирда 13 мингга яқин терминал етишмайди. Аммо, терминал олганидан сўнг фойдаланмаса ёки пластик карточкани рад этса, чоралар кўрилади”, - деди Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025