Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш математиклар халқаро олимпиадада 9 та медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Болгариядаги “Чегара билмайдиган математика” халқаро мусобақасида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Мусобақа “Чегара билмас таълим” Педагогика ассоциацияси (Болгария) ва “Innovation” таълим маркази (Қозоғистон) томонидан ташкил этилди.
Финалда жаҳоннинг 11 давлатидан бўлган 1200 дан ортиқ 1-12 синф ўқувчилари қатнашди.
Шахсий мусобақалар давомида ўқувчилар атиги 60 дақиқа ичида 20 та математик масалани ечишди.
Шахсий мусобақалар натижалари:
Олтин – Иноятова Нигина (3 синф);
Кумуш – Каретников Владимир (2 синф);
Бронза – Мустафин Марат (1 синф), Мирзаев Ахат (2 синф), Шарифхўжаев Амир (4 синф), Обиджонова Самина (4 синф).
Жамоавий мусобақалар натижаси:
Кумуш - Муҳитдинова Анора, Шарифхўжаев Амир, Зоҳидова Фарангиз (4 синф)


Мавзуга оид
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
11:16 / 16.02.2026