Ўзбекистон | 17:50 / 28.07.2017
19850
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосар тайинланган.

«Кун.uz» нашрига Наманган вилояти ҳокимиятидаги манба хабар беришича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов Иқтисодиёт вазирининг Демография, ижтимоий соҳани ва минтақаларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Акмалхон Ортиқов 1980 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт институтини тамомлаган. 2001 йилдан 2013 йилгача Молия вазирлиги тузилмасида фаолият кўрсатган.

2013—2015 йилларда у Наманган вилояти ҳокимиятида молия бошқармасига раҳбарлик қилган, 2015—2017 йилларда Фарғона вилояти молия бўлимида раҳбар бўлган.

У энди апрель ойида Иқтисодиёт вазирлигидан Яшнобод тумани ҳокимлигига ўтказилган Дилмурод Турдиев ўрнида иш бошлади.

Мавзуга оид