Покистон Олий суди бош вазир Навоз Шарифни ҳокимиятдан четлатди
Покистон Олий суди мамлакат бош вазири Навоз Шариф ҳокимиятдан четлатилгани ҳақида маълум қилди. Бунга сабаб – унинг оила аъзоларига коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича айблов қўйилган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Аввалроқ Шарифнинг қариндошлари исмлари “Панама ҳужжатлари”да пайдо бўлганди: ОАВда бош вазир оиласининг оффшор компаниялар билан алоқалари ҳақида маълумотлар тарқалди.
Таъкидланишича, бош вазирни ҳокимиятдан четлатиш ҳақидаги қарор бир овоздан қабул қилинган. Бундан ташқари, РИА Новости’нинг хабар беришича, суд бош вазирга нисбатан жиноят ишини очиш ҳақида қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Навоз Шариф Покистон бош вазири лавозимини 2013 йилнинг июнида эгаллаган.
Мавзуга оид
14:34 / 06.10.2024
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024