Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зимбабвенинг 93 ёшли президенти ҳали лавозимидан кетиш ниятида эмаслигини айтди
Зимбабвенинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабе ўз лавозимидан кетмаслигини ва ўлмаётганини айтди. У бу ҳақда Чинхойи шаҳридаги ўн минглаб тарафдорлари олдидаги нутқида айтиб ўтди.
Мугабе унинг ўрнини эгаллайдиган бирор одам борлигини билмаслигини айтган. У шифокорлар унинг “кучли суягидан” ажабланишганини қўшимча қилган.
Мугабе Зимбабвени 1980 йилдан бери бошқариб келади ва айни вақтда шифокорлар унинг саломатлиги ортидан синчков кузатиб бормоқдалар.
Аввалроқ Мугабе вакили унинг йиғилишларда кўзи юмуқ ҳолда бўлишига тушунтириш берганди. Унинг айтишича, Мугабе йиғилишлар вақтида ухламайди, балки шу тариқа кўзини ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди
21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
20:55 / 14.09.2024