Англиялик футболчи қамоқда ислом динини қабул қилмоқчи
«Сандерленд»нинг собиқ футболчиси, вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилишда айбланиб, 6 йилга қамалган Адам Жонсон ислом динини қабул қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатди.
Қайд этилишича, 30 ёшли футболчининг хонадошлари унинг бошини олишга тайёр. Унинг ёнини олаётган ягона одам эса — мусулмон киши.
16 июль куни Жонсон ўзига ўлим билан таҳдид қилаётганлари учун бошқа қамоқхонага кўчиришни сўраганди.
2016 йилда Жонсон ўзига қўйилган айбловларни тан олганди. Футболчи 15 ёшли мухлисаси билан ишқий муносабатлар ўрнатганини тан олган, аммо у билан жинсий алоқа қилмаганини таъкидлаганди. Шундан сўнг «Сандерленд» у билан шартномани бир томонлама бекор қилганди.
Жонсон Англия терма жамоасида 12 учрашувда майдонга тушган ва икки гол урганди.
Мавзуга оид
14:43 / 07.11.2021
Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб – Исломда йўл ҳаракати фиқҳи китоби муаллифи билан суҳбат
16:13 / 23.10.2021
“Руҳларни ношод қилиб қўймайлик” — Жаноза одобларини биласизми?
19:55 / 12.08.2020
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади — Президент қарори
11:34 / 10.03.2020