Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Жингпин: Хитой энг кучли армияни тузиши керак
Хитой халқ республикаси раиси Си Жингпин Хитой халқ-озодлик армияси ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган ҳарбий парад вақтида нутқ сўзлади. У ўз чиқишида мамлакат айни вақтда ҳар доимгидан кўпроқ армия кучига муҳтожлиги ҳақида гапирган.
Давлат раҳбари тинч ҳаёт ҳар қандай халқ учун мукофот эканини тинчликни сақлаш эса халқ армияси вазифаси эканини айтган.
«Бугун биз хитой халқининг қайта уйғониши йўлидаги мақсадимизга етишга яқинмиз. Шу туфайли биз тарихимиздаги энг кучли армияни тузишимиз керак», деган у.
Хитой раҳбари шунингдек, армия мамлакатни ва халқни ҳимоя қила олиши, хавфсизликни таъминлаб, тараққиётни кафолатлашини қўшимча қилган.
У ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлигини янада яхшилаш ҳамда қуролли кучларни модернизация қилишни давом эттиришга чақирган.
Хитой Халқ-озодлик армияси 1927 йил 1 августида ташкил этилган. 2015 йил сентябрида Си Жингпин Хитой 2017 йил охирига қадар мамлакат армияси ҳарбийлари сони 300 мингга қисқаришини маълум қилганди. Шунга қарамасдан ҳозирда Хитой армияси дунёдаги энг йирик армия ҳисобланади, унинг таркибида 2 миллион ҳарбий хизматчи бор.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026