10:40 / 30.07.2017
8349

Тайванга кучли тайфун ёпирилди

Тайванга Nesat номли кучли тайфун кириб келди. Reuters агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар беришича, бу табиий офат оқибатида жабланганлар сони 83 киши. Агентлик маълумотига кўра, яна 40 киши оролнинг жанубий қисмида сув тошқинлари туфайли дунёдан узилиб қолган.

Тайвань пойтахти Тайбэй шаҳрида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли давлат муассасалари ёпилган, юзлаб уйлар электр таъминотидан узилган. Шунингдек, метро иш графиги ўзгарган, Eva Airways 42 рейсни бекор қилган, бу эса 10 мингдан ортиқ йўловчига таъсир қилган.

Метеорологларнинг сўзларига кўра, тайфун оролда икки кун сақланиб туради. Тайфун вақтида шамол тезлиги соатига 119 километрни ташкил қилмоқда.

Top