Жаҳон | 17:42 / 31.07.2017
4335
1 дақиқада ўқилади

Британия ва ЕИ ўртасида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши қачон тўхташи маълум қилинди

Буюк Британия ва Европа иттифоқи ўртасида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши 2019 йилнинг мартида, Brexit’дан сўнг тўхтайди. Бу ҳақда Британия бош вазири Тереза Мэйнинг вакили хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.

«Эркин ҳаракатланиш 2019 йилнинг мартида якунига етади», - деган Мэйнинг вакили. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат баъзи батафсил жиҳатларни маълум қилган, ҳамда иммиграция тизими билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида маълумот беради.

Аввалроқ Британия ва ЕИ ўртасида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши Brexit’дан сўнг тугаши хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид