18:37 / 31.07.2017
32162

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ҳотамбек Шокиров Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида хабар берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3164 сонли қарорига мувофиқ Ҳотамбек Анварович Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилади хабарда.

Top