Ҳотамбек Шокиров Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида хабар берилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3164 сонли қарорига мувофиқ Ҳотамбек Анварович Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилади хабарда.