Ўзбекистон | 21:48 / 09.02.2020
12916
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Қорақалпоғистон Давлат солиқ бошқармасига Бекчанов Халмурза Турсинбаевич янги раҳбар этиб тайинланди. У Каллибек Халмуратов ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Халмурза Бекчанов ушбу тайинловгача Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенесининг бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

Бекчанов 1971 йилда Нукусда туғилган. 1994 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Бекчанов, шунингдек, 2009 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган.

8 февралда давлат солиқ қўмитаси тизимида 9та туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид