Ўзбекистон | 13:07 / 11.05.2018
192814
2 дақиқада ўқилади

Ботир Парпиев ишдан олинди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ишдан олинди. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, Б.Парпиев бошқа ишга ўтказилган. Маълум қилинишича, эндиликда у Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлайди. 

Маълумот учун: Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал-майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган. 1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 – Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. 

Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитасига ким янги раис этиб тайинланиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. 

Мавзуга оид