Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду судга борди, суддан кейин журналистларни ранжитди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Посуэло-де-Алакрон судида солиқлардан бўйин товлагани бўйича ишда кўрсатма берди.
32 ёшли португалиялик футболчи суд мажлиси залидан чиққач, матбуот вакиллари билан гаплашишни истамаган. Унинг чиқишини ташқарида 215 киши кутиб турганди. Аммо футболчи чиқибоқ уйига йўл олган, журналистлар пресс-релиз билан кифояланган.
Роналду 2011-2014 йиллар давомида Испания ҳукуматидан 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламасликда айбланган.
Агар Роналдунинг айби исботланса, унга 2 йиллик қамоқ ва 14,8 млн евро миқдоридаги жарима жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид
12:08 / 19.03.2026
Қашқадарё вилоят суди нишонлик фермернинг мурожаати юзасидан изоҳ берди
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
05:35 / 18.03.2026
«Сити» турнирни тарк этди, Лиссабонда камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
10:59 / 15.03.2026