Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:29 / 31.07.2017
4403
1 дақиқада ўқилади
Shell ёнғин туфайли Европадаги энг йирик нефть заводи ишини тўхтатди
Фото: @PTalkShows
Ёнғин туфайли Роттердамда (Нидерландия) жойлашган Европадаги энг йирик нефть заводи иши тўхтатилди.
Ёнғин 30 июль кечки пайт электроподстанцияда чиққан. Алангани 31 июль эрталаб ўчиришга муваффақ бўлинган. Shell компанияси вакилининг айтишича, заводни қайта ишга тушириш учун “соатлар ёки ҳаттоки бир неча кунлар” талаб қилиниши мумкин.
Компания вакили, шунингдек, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш