Жаҳон | 18:23 / 01.08.2017
5785
1 дақиқада ўқилади

Берлинда жамоат жойларида юзларни фарқлаш тизими синовдан ўтказилмоқда

Берлинда жамоат жойларида юз қиёфаларини автоматик тарзда фарқлаш тизимини синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Хабарга кўра, ярим йил давом этувчи лойиҳада иштирок этиш учун 250 киши рўйхатдан ўтган. Уларнинг фотосуратлари ҳамда исмлари тизимда сақланиб қолинди.

Зюдкройц темирйўл станциясида ўрнатилган кузатув камералари лойиҳа доирасида ўткинчиларни суратга олиб боради, махсус компьютер дастури эса – юз қиёфаларини маълумотлар базасида сақланиб қолинган фотосуратлар билан солиштиради.

Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьернинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаш ва жамоат хавфсизлиги даражасини оширишга имкон беради.

Аввалроқ Германиянинг Ҳамбург шаҳрида номаълум эркак одамларга пичоқ билан ташлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид