Apple компаниясининг учинчи чоракдаги соф фойдаси 12 фоизга ўсди
Электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Apple компаниясининг 2016-2017 молиявий йили учинчи чорагидаги соф даромади 12 фоизга ўсиб, 8,717 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания ҳисоботида сўз юритилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Йиллик пул тушуми ўсиши 7 фоиз бўлгани ҳолда, биз учинчи чоракда ҳам иқтисодий ўсиш тезлашгани ва хизмат кўрсатишдан рекорд даражада фойда олинганини маълум қилишдан хурсандмиз", — деган Apple раҳбари Тим Кук.
Компаниянинг ҳисобот давридаги тушуми ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 7 фоизга ўсиб, 45,408 миллиард долларни ташкил этган.
Американинг Apple корпорациясига 1976 йили Стив Жобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйн томонидан асос солинган. Компания бош қароргоҳи Калифорниянинг Купертино шаҳрида жойлашган. Apple шахсий ва планшет компьютерлар, аудиоплеер, телефон, "ақлли" соатлар ва дастурий таъминотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024