Жаҳон | 21:50 / 02.08.2017
55716
2 дақиқада ўқилади

Видео: Туркманистон президенти коммандос қиёфасида кўриниш берди

Фото: turkmenistan.gov.tm.

Интернетда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов коммандос кўринишида бўлган ролик жойлаштирилди.

Бердимухамедов роликда камуфляж кийимида автомат, милтиқ ва тўппончадан отаётгани, пичоқни устамона улоқтираётганини кўриш мумкин. У буларнинг барчасини 100 фоиз аниқлик билан, ҳарбийлар олқишлари остида бажармоқда. Роликка қолдирилган изоҳларда Бердимухамедов жангари фильмлар қаҳрамонларига қиёсланган. Изоҳ қолдирганлардан бири Бердимухамедовга “Туркменатор” деб ном ҳам берган. Бошқа бир фойдаланувчи эса суратга олиш усули ҳинд киносини эслатиб юборишини айтган.

Туркманистон давлат ахборот агентлиги сайтида президент Ашхободнинг жанубий қисмидаги қўшинлар тайёрлигини текширгани маълум қилинган.   

“Мамлакат раҳбари бу ерда тақдим қилинган энг янги жанговар қуролни қўлига олиб, нишонни аниқ ура олишини намойиш қилди, бу эса у юқори даражадаги ҳарбий тайёргарликка эгалигининг исботи бўлди. Сўнгра президент тўппончадан нишонга ўқ узишда усталигини намойиш қилди. Олий қўмондон штик-пичоқлар билан нишонни уриб, совуқ қуролга моҳирона эгалик қилиш бўйича малакаларини намойиш қилди», деб айтилган хабарда.

Мавзуга оид