АҚШ ўз фуқароларига Шимолий Кореяга боришни тақиқлаб қўйди

Фото: AP
АҚШ давлат департаменти америкаликларга Шимолий Кореяга боришни тақиқловчи меъёр 1 сентябрдан кучга киришини маълум қилди ва у ерда бўлган америкаликлардан бу мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда 2 августда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, тақиқлов яқин бир йил давомида амал қилади. Фақатгина журналистлар ва гуманитар ташкилотлар ходимларига истеснолар қилиниши мумкин.
АҚШ ҳукумати ўз фуқароларига Шимолий Кореяга сафар уюштиришни тақиқлаши мумкинлиги ҳақида 21 июлда маълум бўлганди. Ўшанда тақиқловнинг киритилиши 27 июлда эълон қилиниши ва 30 кундан кейин кучга кириши маълум қилинганди.
Июнда Young Pioneer Tours турфирмаси Шимолий Кореяда ҳибсда ушлаб турилган ва озод қилингандан кейин кўп ўтмай вафот этган америкалик талаба Отто Фредерик Вомбиер воқеасидан кейин америкалик сайёҳларни Шимолий Кореяга жўнатишдан бош тортган.
2016 йил март ойида америкалик Шимолий Кореяда 15 йиллик қамоқ жасозига маҳкум қилинган. У Young Pioneer Tours томондан ташқил этилган Пхеньяндаги ҳордиқ вақтида у ерда сиёсий плакатни ўғирлашга уринишда айбдор деб топилганди. 2017 йил июнида Шимолий Корея ҳукумати Вомбиерни озод қилганди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Ўзбекистон | 15:05
-
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти
Жаҳон | 14:42
-
Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Ўзбекистон | 14:41
-
Исроилнинг Ғазода «ҳуманитар ниқоби», Москванинг «ёнини олган» АҚШ ва Маск билан хайрлашган Трамп – кун дайжести
Жаҳон | 14:38
Мавзуга оид

14:42
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти

13:41
АҚШ Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди

12:50
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди

12:25