Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда ўғрилик содир этаётган шахс уй эгаси томонидан ушланди
Жорий йилнинг 31 июль куни Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўғрилик жиноятини охирига етказа олмаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Яшнобод туманида 31 июл куни соат 01.00 да, 1992 йилда туғилган муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи Ю.Н., 1986 йилда туғилган Табибий кўчасида яшовчи З.Д.нинг уйига томидан ошиб кириб, жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан, уй эгаси томонидан ушланган.
Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Ю.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169 м. 1-қ. билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
10:37 / 07.07.2026
Тошкентда онлайн қимор учун машина ўғирлаган шахс қўлга олинди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026