Ҳиндистон дунёдаги энг мустаҳкам сув ости кемаларидан бирини сувга туширди
Ҳиндистон денгиз-ҳарбий кучлари дунёдаги энг мустаҳкам ва замонавий қуроллар билан жиҳозланган INS Kalvari ("Йўлбарс акула") номли сув ости кемасини сувга туширди.
Скорфин классидаги денгиз сув ости кемаси ишга туширилиши таназзулга учраб бораётган Ҳиндистон сув ости кучларининг қайта "тирилишига" ўхшатилмоқда. Бундай кемаларнинг яна олтитасига буюртма қилинган. Bloomberg нашрининг ёзишича, бу Хитойнинг ҳарбий сув ости кемалари сонини 60тага етказишига муносиб жавоб бўла олади.
Бундан аввал май ойида Хитойнинг Юань классидаги ҳарбий сув ости кемаси Ҳинд океани ҳавзасида аниқланган эди. Бу ҳаракатлар расмий Деҳлини саросимага солиши турган гап. Июль ойида эса Пекин ўзининг Жибутидаги илк ҳарбий базасини очган бўлиб, қароргоҳ Ҳинд океанининг ғарбий чегарасида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, икки томон ўртасидаги муносабатлар Бутан ва Хитой чегарасида қурилаётган йўл лойиҳаси туфайли совуқлашиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024