Пискентда янги жоме масжиди қурилиб, фойдаланишга топширилди (фото)
Ўзбекистонда бунёд этилаётган улкан қурилишлар қаторида Пискент тумани марказида ҳам йирик иншоат, жоме масжиди қурилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси веб-сайти хабар берди.
2017 йилнинг 29 июли пискентликлар учун унутилмас кун бўлди. Масжиднинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти бош имом-хатиби Х.Турматов, Пискент туман хокими А.Акрамов, Пискент туман бош имом-хатиби ва Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Х.Ортиқовлар сўзга чиқиб, намозхонларни бу қутлуғ даргоҳ, гўзал кошона, эътиқод маскани билан қутладилар, сўнгги йилларда мамлакатда дин эркинлиги соҳасида, намозхонларнинг ибодат қилиш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Масжид аҳли янги масжид биносида Тошкент вилояти бош имом – хатиби бошчилигида илк бора пешин намозини ўқидилар. “Пискент” жоме масжидида ибодат қилувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Намозхонларнинг яратилган шароитлар ва кўрсатилган эътибор сабаб қалблари хурсандчиликка тўлди.
Масжид кишини ўзига оҳангрободек тортади. Масжидга кирган кишининг ундан чиққиси келмай қолади. У бирваракайига 2000 намозхонни сиғдириш имкониятига эга. Лойиҳага асосан ўта мустаҳкам таъмал тоши устига пишиқ ғиштдан қурилган. Тўрт мезанали, гумбазли, ўта салобатли. Масжидни гумбази ўта чидамли металлдан Олмалиқ металл заводида ясалган. Томи энг замонавий металл қоплама билан ёпилган. Шифти гипсокартон билан қопланган, иситиш учун пенопласт тўшалган. Эшик ва деразаларига замонавий акфа ромлари ўрнатилган. Полдан иситиш мосламаси ўрнатилган. Полга бир сидирға 1200 кв.метр гилам пояндоз тўшалган.
Зина, ҳовли саҳни ва йўлкаларга кафель ва брусчаткалар ётқизилган. Таҳоратхона ва мустаҳабхоналар энг замонавий услубда жиҳозланган. Мўжазгина кутубхона ташкил этилган. Масжид саҳни обод, кўкаламзорлаштирилган. Манзарали дарахт ва гуллар экилган.
Мавзуга оид
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
07:25 / 13.06.2024
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
13:06 / 10.05.2024
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди
11:47 / 03.04.2024