Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода армиянинг ҳужумкор қуролга эҳтиёжини кўриб чиқишга қарор қилинди
Фото: Toru Hanai / Reuters
Япония мудофаа вазирлиги яқин орада мамлакат армиясини ҳужумкор қурол-аслаҳа билан таъминлаш имкониятини муҳокама қилишни бошлайди, деб ёзмоқда Nikkei нашри. Бу маслаҳатлашувлар натижалари асосида 2018 йилда Япония мудофаа кучларини ривожлантириш режалари ишлаб чиқилади.
Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан кейин Япония мудофаа кучлари қуролланишида мудофаа ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш воситалари бўлган. Япония мудофаа кучларида баллистик ракеталарнинг кўплаб турлари, стратегик бомбардимончилар ёки зарба беруви авиаташувчи кемалар каби ҳужумкор қурол-аслаҳа мавжуд эмас. Япония мудофаа вазирлигида асосий хавф Шимолий Кореяда ҳарбий фаоллик ошиши ҳисобланади.
Нашр шу муносабат билан собиқ бош вазир Итиро Хатояманинг сўзларини келтириб ўтди. У 1956 йилда "Мамлакат конституциясида "Бизни ҳужум оқибатида йўқ қилиб ташлагунларигача қўл қовуштириб ўтиришимиз керак" деган буйруқ йўқ" деб айтган. Ўшандан бери сиёсатчилар "мудофаа" атамасининг кенгайтирилган тушунчасини киритганлар. Синдзо Абэ бошчилигидаги амалдага ҳукумат ҳужумни қайтаришнинг бошқа воситаси бўлмаганда, хорижий ракета базасига ҳужум берилишини "мудофаа" тушунчаси остига тушади, деб ҳисоблайди.
Август бошида Абэ мамлакат раҳбариятининг паст рейтинги ортида вазирлар маҳкамасида бир қатор ходимларни ўзгартирган. Жумладан, мудофаа вазири истеъфога кетказилган, унинг ўрнини Ицунори Онодэра эгаллаган.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026