Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий ва Шимолий Корея янги музокараларни бошлаш арафасида турибди
Фото: Reuters
Жанубий Корея расмийлари шу ҳафта минтақавий учрашув давомида шимолликлар билан музокараларни ўтказиши мумкинлигини билдирди. Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Канг Кунг Ва, имкон туғилди, дегунча Пхеньяндаги ҳамкасби билан суҳбатлашиб олишини таъкидлаган, деб ёзадиYonghap нашри.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам шанба куни Шимолий Кореяга нисбатан янгиланган санкцияларни эълон қилиши кутилмоқда. Бу шимолдагиларнинг янги қуролларни синаб кўришига жавоб, дея таърифланмоқда. Шу ҳафта Манила шаҳрида ўтказиладиган Жануби-шарқий Осиё давлатларининг (ASEAN) навбатдаги йиғилишида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам иштирок этиши режалаштирилган, асосий масала Шимолий Кореянинг янги қуролларни синовдан ўтказиши бўлади.
Айни пайтда Япония, Жанубий Корея, АҚШ вакиллари томонидан янги БМТ санкцияларининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Эслатиб ўтамиз, расмий Пхенян июль ойининг ўзида икки маротаба қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказган эди.
Мавзуга оид
16:10
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026