Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ИИВ: Сурия ва Ироқдан 271 жангари қайтиб келган
Фото: Reuters
Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи таркибида жангларда иштирок этган 271 нафар франциялик ватанига қайтиб келган. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазири Жерар Колон Le Journal du Dimanche газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
Ўтган йилларда Франциянинг 700 га яқин фуқароси жангарилар томонига ўтиб кетган. Қайтганлари айни пайтда прокуратура органлари томонидан текширилмоқда, айримлари ҳибсга олинган.
«Ҳалок бўлган французлар сонига аниқлик киритиш мушкул иш. Қайтганлар сони эса 271 киши, шундан 54 нафари вояга етмаганлар», дея вазирнинг сўзлари келтирилган хабарда.
ИИВ раҳбари террорчилик таҳдиди сақланиб қолаётганини қайд этган.
«Йил бошидан буён Елисей саройига қилинган икки ҳужум кузатилди, махсус хизматлар 7та ҳужумнинг олдини олишди», деган вазир.
Мавзуга оид
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026