Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда автомашиналарни тунаб кетаётган шахс қўлга олинди
Андижон туман “Ойжамол” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида номаълум шахс Андижон шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш.М.га тегишли бўлган Spark русумли автомашинининг олд эшигини темир жисм билан очиб, автомашина салонида бўлган 3 дона уяли телефон аппарати, 100 АҚШ доллари ва 1.900.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди. У Андижон шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Б бўлиб чиқди. Ашёвий далил сифатида 100 АҚШ доллари ва 1 дона телефон аппарати ва 450.000 сўм пуллар олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасини 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026