Спорт | 10:40 / 07.08.2017
14239
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» Коутиньо трансфери бўйича келишувга эришган
«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин вақт ичида «Барселона» футболчисига айланади.
Sport.es нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар бразилиялик футболчисини 100 млн еврога сотишга рози бўлган. Энди «Барселона» вакиллари трансферни якунлаш учун Англияга йўл олади.
Каталонияликлар Коутиньони Парижга йўл олган Неймарга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Коутиньо «Ливерпуль»га 2013 йилда «Интер»дан 13 млн евро эвазига ўтган эди. Ўтган мавсумда у жами 36 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 9та голга узатма берган.
Бунгача мерсисайдликлар «Барселона»нинг барча таклифларини рад этаётган, жамоа бош мураббийи Юрген Клопп Коутиньо сотилмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:39 / 24.10.2024
«Барса» қасос олди, Ҳоланддан космик гол. ЕЧЛда кун ўйинлари
13:56 / 21.10.2024
Гвардиолада тўпурар ҳимоячилар, «Барса» рақибларга даҳшат солмоқда. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
12:13 / 29.09.2024