Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Эркин интернет учун» ҳаракати ўтказилиши режалаштирилмоқда
Россия Федерациясидаги «Эркин интернет учун» ҳаракати ташкилий қўмитаси 26 август куни ўтказилиши белгиланган янги норозилик юришини эълон қилди. Бу сафарги тадбир ташкилотчилари қаторига «ПАРНАС» партияси, «Фуқаролик ташаббуси», «Демократик сайлов» ҳамда Қароқчилик, Либертариан партиялари, «РосКомСвобода» ва «Протестная Москва» каби нотижорат ташкилотлар қўшилган.
Ташкилий қўмита вакилларидан бири Эмил Халиковнинг айтишича, иккинчи марта ўтказиладиган «Эркин интернет учун» ҳаракати пойтахт Москвадан ташқари Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилади.
Шунингдек, мазкур тадбир Коррупсияга қарши кураш фонди кўмагида ташкил этилаётган бўлиб, унинг финал қисмида Алексей Навалний сайловолди штаби раҳбари Леонид Волков нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026
15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб этмоқда
11:04 / 16.02.2026