Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung раҳбарига 12 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш сўралди
Душанба куни Жанубий Корея прокурорлари Samsung Electronics'нинг вице-бошқарувчиси Жэй Й. Лининг жиноятлари учун 12 йил қамоқ жазоси тайинлашини сўради. Ли бир қанча иқтисодий фирибгарлик жиноятларида, жумладан мамлакат собиқ президентига пора берганликда айбланмоқда.
Осиёнинг энг йирик компанияларидан бирини амалда бошқариб келаётган Жей Ли жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб тергов учун озoдликдан маҳрум этилган эди. Шу ойнинг 27 санасида тергов муддатлари якунига етиб, кейинги галда унинг денгизорти мамлакатлар билан ноқонуний пул ўтказмалари ҳамда савдо шартнома қоидалари бузилганлик ҳолатлари ўрганилади.
Унинг отаси Ли Кун Ҳи 2014 йили саломатлиги ёмонлашгани туфайли шифохонага ётиқизилган бўлиб, шу вақтдан бошлаб 49 ёшли Жей Ли компания бошқарувига мустақил киришган.
Мавзуга оид
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
20:35 / 08.02.2026
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026