Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов Туризм қўмитасига раис этиб тайинланди
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти расмий сайти хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 7 августда тегишли фармонни имзолаган. Шу муносабат билан Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввалги раиси Анвар Шарапов “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” лавозимидан озод этилган.
Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда туғилган бўлиб, 2014 йилнинг ёзидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига раҳбарлик қилган. 2016 йилнинг февралида вазирлик Меҳнат вазирлигига, жорий йилнинг майида эса - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилди.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026