Жаҳон | 15:16 / 08.08.2017
5862
1 дақиқада ўқилади

Буржанадзе Грузия президенти бўлмоқчи эканини маълум қилди

Грузия парламенти собиқ раиси Нино Буржанадзе RT’га берган интервьюсида ўз номзодини президентлик сайловларида илгари суриш режалари борлиги ҳақида маълум қилди.

«Ҳа, мен ўз номзодимни илгари сурмоқчиман, бироқ, барчаси «Грузия орзуси» қандай ҳаракатлар қўллашига боғлиқ бўлади. Улар қонунчилик нормаларини ўзгартирмоқда. Улар Грузияни бутунлай парламент республикаси қилиш учун қонунчиликни ўзгартиришмоқчи эди. Бунда кейинги президент тўғридан тўғри эмас, балки парламентда тайинланиши назарда тутилганди», - деди Буржанадзе.

Аввалроқ Нино Буржанадзе 2008 йилдаги урушни Саакашвили бошлагани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид