Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бошқаруви академияси магистратурасига 60 киши қабул қилинади
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига 2017-2018 ўқув йилида 60 киши қабул қилинади. Президент Шавкат Мирзиёев 8 август куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.
Қайд этилишича, давлат гранти бўйича 24 киши ва тўлов-шартнома асосида 36 киши ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига қабул танлов асосида, фақатгина давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, республиканинг нотижорат ташкилотлари томонидан тавсия этилган, 40 ёшгача бўлган, олий маълумотга эга ва камида 2 йил бошқарув ишида хизмат қилган шахслар ўртасида ўтказилади.
Академия ректорига қабул параметрларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилди.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:23 / 14.03.2026