18:10 / 08.08.2017
10743

Саакашвили: «Украина ташқи ишлар вазирида Россия фуқаролиги бор»

Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, мамлакат ташқи ишлар вазири Павел Климкинда Россия фуқаролиги бор.

У бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида ёзган.

«Дарвоқе, Павел Климкин этник жиҳатдан украин эмас, балки русдир, Россияда туғилган, менинг тушунишим бўйича, у ерда фуқароликка эга ва украин тилида мендан ҳам ёмонроқ гапиради. Пётр Алексеевич, мана сизга фуқароликдан маҳрум қилиш учун яна бир номзод», - дея ёзди Саакашвили.

Аввалроқ Грузия прокуратураси Саакашвили 11 йилга қамалиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Top