Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Вьетнам президентига ҳамдардлик билдирди
Фото: Twitter/@realmadrid
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куанга ушбу мамлакат шимолида юз берган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларга олиб келган кенг кўламли сув тошқини муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - дейилади давлат раҳбари мактубида.
Аввалроқ Вьетнамдаги сув тошқинларида 26 киши ҳалок бўлгани, талафот қиймати 41 миллион долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:13 / 12.12.2025
Академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025