12:50 / 09.08.2017
9182

Париж яқинида автомобиль ҳарбийлар гуруҳи устига бостириб борилди

Франция пойтахти Париж яқинидаги Левалуа-Перре шаҳрида автомобиль ҳарбийлар гуруҳига қараб бостириб борилди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Ҳодиса оқибатида камида олти киши жабрланди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Автомобиль воқеа жойидан яширинган.

Полиция туманда махсус амалиёт ўтказмоқда ва автомобилни қидирмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

 

Top