Раққада коалиция авиазарбаси оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Сурияда АҚШ бошчилигидаги ғарб коалициясининг янги авиазарбаси фожиали оқибатларга олиб келди. Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, Раққага берилган зарба оқибатида тинч аҳоли орасидан 29 киши ҳалок бўлган. Қурбонлардан ярмини болалар ташкил қилган. Бу ҳақда Суриядаги инсон ҳуқуқларига амал қилиниши мониторинг марказига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қурбонлар орасида шунингдек Пальмирадан Раққага келган оила аъзолари ҳам бор. ОАВ маълумотларига кўра, қурбонлар сони жароҳатланганларнинг аҳволи оғир эканлиги сабабли ошиши мумкин.
ИШИД томондан аҳолиси тирик қалқон сифатиида қўлланаётган шаҳар шу ҳафта бошида ҳам ҳаво ҳужумларига учраганди. 5 августда халқаро кучлар Раққа атрофидаги аҳоли пунктларига зарба бериши оқибатида 43 киши ҳалок бўлганди. Июль охирида эса коалиция авиазарбаси оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлганди, 90 га яқин одам жароҳат олганди.
2014 йил августидан бошлаб америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошлари қирувчи самолётлари хатолари туфайли Ироқ ва Сурияда 600 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда қамалда қолган Раққада 20 мингдан 50 минггача тинч аҳоли бўлиши мумкин. 200 мингга яқин киши Раққани тарк этган, бироқ у ерда қолганларга оғир кечмоқда.
Мавзуга оид

11:18 / 14.03.2025
Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди

07:51 / 07.11.2024
Германияда ҳукмрон коалиция парчаланди

07:56 / 16.05.2024
Нидерландияда ўнг қанот партиялар коалиция тузишга келишиб олди

18:22 / 23.12.2023