Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Россия ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Россиянинг ўққа тутиши оқибатида энг кўп қурбонлар Харкив вилоятида қайд этилди. Суми вилоятида эса дроннинг маъмурий бинога зарбаси сабаб қарийб 40 нафар полиция ходими жабрланган.
Украинада Россиянинг ўққа тутиши натижасида беш киши ҳалок бўлди. Энг кўп қурбон — уч киши Харкив вилоятида қайд этилди. Вилоят раҳбари Олег Синегубов маълум қилишича, Харкив шаҳрида 45 ва 50 ёшли икки эркак ҳалок бўлган, учинчи қурбон — 53 ёшли эркак — Чугуевда вафот этган. Вилоятда яраланганлар сони ўнлаб кишини ташкил этмоқда, улар орасида олти ёшли бола ҳам бор.
Чернихив вилоятининг Корюков туманида дрон ҳужуми натижасида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди. Унинг ота-онаси яраланган ва шифокорлар назорати остида, уларнинг уйи эса бутунлай вайрон бўлган, деб маълум қилди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Вячеслав Чаус.
Херсон вилоятида бир киши ҳалок бўлган, яна 23 киши, жумладан бир бола яраланган, деб хабар қилди вилоят раҳбари Александр Прокудин. Запорижжя вилоятида эса губернатор Иван Федоров маълумотига кўра, 15 киши яраланган.
Суми вилоятининг Шостка жамоасида учувчисиз аппаратнинг маъмурий бинога зарбаси оқибатида қарийб 40 нафар полициячи жабрланган. Шу вилоятнинг Боромля жамоасида эса икки эркак яраланган.
Донецк вилоятининг Краматорск шаҳрида ўтган бир сутка ичида бир киши яраланган, деб маълум қилди вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин.
Днипропетровск вилоятида икки нафар ярадор ўртача оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, деб билдирди губернатор Александр Ганжа.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
18:06 / 08.06.2026