Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси Иордания билан чегаранинг бир қисмини ўзига қайтарди
Суриялик қўшинлар қуролланган мухолифатдан Иордания билан давлат чегарасининг бир қисмини тортиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Армия бўлинмалари ва “Хезболлоҳ” отрядлари иштирок этган амалиёт натижасида Ас-Сувайд вилоятидаги чегаранинг тахминан 30 километри Дамашқ назоратига қайтди. Улар бунга қадар мухолифат отрядлари назоратида эди. Уларнинг вакили Саид Сайёфнинг сўзларига кўра, зарба бирданига икки йўналиш бўйича берилган.
Армия бўлинмалари чегарага чиққан ва мухолифат қўлига бир неча йил муқаддам ўтган блокпостларни эгаллашган. Қуролланган мухолифатнинг баъзи етакчилари маълум қилишича, мағлубиятга сабаб – “Жайш ал-Ашайр” гуруҳи томонидан қилинган хоинликдир. Иордания ҳукумати бу гуруҳни қўллаб-қувватлайди ва унга чегарани ушлаб туриш бўйича вазифа юклатилганди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026