Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Босфор портида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Бугун, 10 август куни Туркиядаги Босфор портида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Hurriyet daily news'нинг ёзишича, Туркия ҳукумати Босфор орқали ўтувчи кемалар ҳаракатини номаълум муддатгача тўхтатиб қўйган. Нашр манбаси маълумотига кўра, денгиз қирғоқ бўйида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари махсус операцияни амалга оширмоқда.
Охирги хабарларга кўра, Босфор қирғоғида чўмилиш учун сувга тушган 17 ёшли Фурқон Йилдирим танаси қидирилмоқда. Ўсмир йигит ўтган ойнинг 15 санасида бедарак йўқолган бўлиб, сувга чўкиб кетгани тахмин қилинаётган эди. Бугун, эрталабдан қидирув ишларини қайтадан бошлаган қутқарувчилар Йилдиримнинг танасини қидириш бўйича операцияни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
15:37 / 21.07.2025
Бангладешда ҳарбий самолёт коллеж ҳудудига қулади, камида 19 киши ҳалок бўлган
18:08 / 10.07.2025
7 сентябрда Британия аҳолисининг барча смартфонлари бир вақтда жиринглайди
22:16 / 31.01.2025
Мянма ҳукумати фавқулодда ҳолат режимини олти ойга узайтирди
17:03 / 20.01.2025