Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургут шаҳрида янги масжид барпо этилмоқда (фото)
Истиқлолга эришганимиздан кейин юртимизнинг кўплаб жойларида бир пайтлар даҳрий коммунистлар томонидан ёпиб қўйилган масжидлар чиройли таъмирланиб, қайтадан очилди. Кўп жойларда янгидан масжидлар қурилди.
Қувонарлиси, бу жараён ҳанузгача давом этмоқда. Юртимизнинг турли жойларида янги масжидлар қурилиб, юртимиз мусулмонлари ихтиёрига топширилмоқда. Ана шундай янги ва замонавий усулда қурилаётган масжидлардан бири Ургут шаҳрида барпо этилмоқда.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Маълумотларга қараганда, бу масжид тегишли ташкилотлардан рухсат олган ҳолда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан бунёд этилмоқда.

Қурилиш ишларига туман бош имом хатиби мулла Шоди Ҳақбердиев домла бош-қош бўлмоқда. Масжид 55 метрга 45 метр ўлчамда қад ростламоқда. Унинг тўрт тарафида минора қад ростлайди ва минораларнинг баландлиги 40 метр бўлади.


Масжид хонақоҳи гумбаз шаклида ёпилади ва гумбаз айланасининг диаметри 18 метрни ташкил этади. Гумбазнинг баландлиги эса 30 метр бўлади. Масжидга ёндош ҳудудда йирик автотураргоҳ ҳам барпо этилади.


Янги масжид шу йилнинг сўнгига қадар очилиши мўлжалланган.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
11:22 / 24.03.2026