Лондонда икки қаватли автобус дўконга бориб урилди
10 августда Лондонда икки қаватли автобус йўловчилари билан бирга Уондсуэрт туманидаги дўкон биносига бориб урилган. Оқибатда бир неча киши жабрланган.
“Бугун эрталаб атобус Баттерсидаги Лавандер-Хиллда жойлашган дўконга бориб урилди. Воқеа жойига иккита ўт ўчириш машинаси ва учта ўт-ўчириш-қутқарув бўлинмаси чиқиб кетди”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, автобус ҳайдовчиси маҳаллий шифохонага етказилган. Авария оқибатида жароҳат олган 6 нафар йўловчига воқеа жойида тез тиббий ёрдам ходимлари томондан ёрдам кўрсатилган.
Таъкидланишича, автобуснинг иккинчи қаватида қолиб кетган икки йўловчини қутқариш учун махсус нарвон қўллашга тўғри келган. Бундан ташқари, воқеа оқибатида бино фасади қулаб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойида вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлар олиб боришган.
Мавзуга оид
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024
Элчи: Лондон Гуржистон билан мудофаа соҳасидаги музокараларни бекор қилди
09:55 / 15.10.2024