Оқ уй ёнида Трампга ўхшаш улкан пуфланган жўжа шакли ўрнатилди
Оқ уй ёнида соч турмаги АҚШ президенти Дональд Трампникини эслатувчи, баландлиги 10 метр келадиган пуфланган жўжа шакли ўрнатилди. Бу ҳақда VICE News хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аввалроқ пуфланган жўжа шакли Трампнинг солиқ декларациясини чоп этишини талаб қилган намойишчилар томондан қўлланган. Трампни эслатувчи жўжани Оқ уй олдида ўрнатишни режиссёр Таран Сингх Бра таклиф қилган.
“Биз бу ерда президентни заиф ва бесамар етакчи сифатида танқид қилгани йиғилдик. У ўз солиқ декларациясини чоп этишдан жуда қўрқади”, деб айтган режиссёр ҳамда айни вақтда Трамп “Шимолий Кореяни ким биринчи бўлиб йўқ қилади?” деган ўйинни бошлаганини таъкидлаб ўтди.
Айтиш жоизки, Трампнинг ўзи ҳозирда Оқ уйда бўлмай, Нью-Жерсидаги гольф-клубида таътил ўтказмоқда.
Мавзуга оид
23:13 / 13.07.2023
Оқ уйда топилган кокаиннинг эгаси аниқланмади
13:52 / 07.07.2023
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
11:04 / 25.03.2023
Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди
17:55 / 07.07.2022