Туркия Россияга қарши санкцияларига эътироз билдирди
Туркия Евроиттифоқнинг Қрим туфайли Россияга нисбатан жорий қилган санкцияларига қарши чиқмоқда. Чекловлар турк иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човушўғли шундай баёнот билан чиқди, деб ёзади Hurriet Daily News.
Туркия ташқи ишлар вазири Россия ва ЕИни муаммоларни мулоқот ва сиёсий келишув йўли орқали ҳал қилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Туркия "сиёсий келишув ва мулоқот" тарафдори бўлгани боис Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган.
Нашр маълумотларига кўра, чекловлар Россиянинг Туркияга газ етказиб беришига йўналтирилган "Турк оқими" лойиҳасига таъсир ўтказади. Америка томон россиялик ҳарбийлар ёки разведка агентликлари, шунингдек газ қувури қурилишида иштирок этувчи компаниялар билан ишловчи субъектларга санкциялар киритган.
Човушўғли АҚШнинг Россияга нисбатан санкцияларига қарши фикр билдирмаган. Бироқ у Россия ва АҚШ "ўзаро санкицяларни оширишга уринаётганликлари"ни таъкидлаган. Вазирнинг сўзларига кўра, ЕИ АҚШнинг Россияга қарши санкциялари иттифоқдош мамлакатларга таъсир кўрсатаётгани боис Штатларга қарши "чораларни кўриб чиқмоқда".
Мавзуга оид
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024